Жаҳон | 10:51 / 11.03.2024
17115
3 дақиқада ўқилади

Икки индонезиялик учувчи парвоз вақтида ярим соатга ухлаб қолди

Тахминан ярим соат давомида 153 йўловчиси бўлган самолёт Индонезияда учувчиларсиз парвоз қилди, уларнинг иккаласи ҳам тунги рейс вақтида ухлаб қолган. Самолёт ўз курсидан четга чиқиб кетган. Авиакомпания иккинчи учувчи уйдаги болалари туфайли дам олмаганини тушунтирди.

Фото: Markus Mainka / picture alliance / Global Look Press

Индонезиянинг Batik Air авиакомпанияси икки учувчиси ички рейс пайтида 28 дақиқага ухлаб қолди, дея хабар беради Индонезия Транспорт хавфсизлиги миллий қўмитаси (KNKT).

Ҳодиса январ ойида Кендаридан пойтахт Жакартага парвоз қилаётган Airbus А320 бортида содир бўлган. Самолётда 153 йўловчи бўлган ва у 11 км баландликда учиб кетаётганди. 

Самолётнинг 32 ёшли капитани ҳавога кўтарилганидан бир ярим соат ўтгач, иккинчи учувчининг розилигини олиб, ухлаб қолган. 45 дақиқадан сўнг капитан уйғониб, 28 ёшли иккинчи учувчига дам олишни таклиф қилган, бироқ у буни рад этган, шундан сўнг капитан яна ухлаган. Кейинги 20 дақиқа давомида иккинчи учувчи авиадиспетчерлар билан боғланиб, борт кузатувчилари билан мулоқот қилган, бироқ тез орада ўзи ҳам ухлаб қолган. Айни пайтда, ер усти хизматлари улар билан боғланишга ҳаракат қилган, бироқ жавоб бўлмаган. Иккинчи учувчининг сўнгги ёзиб олган сўзидан 28 дақиқа ўтгач, капитан уйғониб, самолёт йўналишидан чиқиб кетганини ва шериги ухлаб ётганини кўрган. У диспетчерларга «радио-алоқа билан боғлиқ муаммолар» борлигини айтган, шундан сўнг самолёт ҳеч қандай муаммосиз Жакартага қўнган. 

Парвоз давомийлиги 2 соат-у 35 дақиқани ташкил этди. Қисқа магистралдаги парвозлар қоидалари икки учувчидан бирига қисқа вақт ухлаб олишга имкон беради, иккинчиси эса бу пайтда парвозни бошқаради. 

KNKT маълумотларига кўра, иккинчи учувчи парвоз олдидан кечаси етарлича дам олмаган, чунки рафиқасига уйда икки ойлик эгизакларини қарашга ёрдам берган.

Batik Air парвозлар хавфсизлигини яхшилаш бўйича барча тавсияларни бажаришга ваъда берди. Учувчиларнинг парвозлари вақтинча тўхтатилди.

Индонезия транспорт вазирлиги воқеа юзасидан Batik Air компаниясини «қаттиқ огоҳлантирди», деди вазир Кристи Энда Мурни. У авиакомпанияларни ходимларининг қанча дам олишига эътибор қаратишга чақирди ва тунги рейсларни текширишга ваъда берди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда