08:12 / 21.08.2019
34919

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳудудида ёнғин содир бўлди

2019 йил 21 август куни соат 01:54да, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси 69-уйда жойлашган Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳудудида жойлашган бинонинг ошхонаси, ёрдамчи хоналари ва том қисми 400 кв.м. майдонида ёнган.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 02:00да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:45да қуршаб олиниб, соат 03:36да ўчирилган. Ёнғин жойига 12 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

“Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади”, - дейилади маълумотда.

Top