Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия халқаро ҳамкорлик жамияти Ўзбекистонга грант ажратади
Германия халқаро ҳамкорлик жамияти яшил мастер-режаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистонга 9 млн евро миқдорида грант ажратади.
Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Германия халқаро ҳамкорлик жамияти Ўзбекистонга яшил мастер-режаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ёрдам кўрсатиш учун 9 млн евро грант ажратади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар беришича, вазирлик ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ўртасида тегишли келишув 3 декабр куни бошланган «Ўзбекистонда яшил ва иқлим ўзгаришига мослашувчан ҳудуд ва шаҳарларни барпо этиш» мавзусидаги Ўзбекистон ҳудудий ривожланиш форуми доирасида имзоланган.
Аввалроқ Ўзбекистон Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)дан «яшил» саноатлаштиришда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида яна 3 млн евро миқдорида грант олиши маълум бўлганди. 2023 йилда жамият Ўзбекистонда «яшил» саноатлаштириш бўйича хусусий сектор салоҳиятини ошириш ҳамда иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатлашув лойиҳасини амалга ошириш учун ҳам қиймати 9 млн евролик грант маблағ ажратган.
Мавзуга оид
14:52 / 09.11.2025
“Бир йиллик қаттиқ ҳаракат 100 000 доллар инвестиция олиб келади” – АҚШдаги ўзбек грант ютиш ҳақида
15:25 / 24.09.2025
Коррупцияга қарши кураш соҳасидаги ННТ лойиҳаларига грант ажратилади
07:31 / 17.09.2025
Саудия ўзбекистонлик талабалар учун грантлар ажратиши мумкин
12:37 / 28.08.2025