Жамият | 16:16 / 11.11.2025
13997
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда 4 нафар эгизак чақалоқ туғилди

Китоб туманида яшовчи Жасур Мақаев ва Дилфуза Баҳриддинова оиласида 4 нафар эгизак қиз туғилди. 5 нафар қизни вояга етказаётган оилада фарзандлар сони 9 нафарга етди.

Фото: ССВ

Қарши шаҳрида аёл 4 нафар эгизак қизалоқларни дунёга келтирди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, Китоб туманида яшовчи Жасур Мақаев ва Дилфуза Баҳриддинова 5 нафар қизни вояга етказаётган эди. Туғилган эгизак қизалоқлардан сўнг уларнинг фарзандлари 9 нафарга етган.

Эгизаклар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалида муддатидан олдин кесарча кесиш амалиёти орқали дунёга келган. Эгизаклар 1400 гр, 1450 гр, 1600 гр ва 1400 гр вазнда туғилган.

Айни пайтда қизалоқлар филиалда халқаро протоколлар асосида парвариш қилинаётгани билдирилган.

Йил бошида Тошкент шаҳрида ҳам 4 нафар эгизак чақалоқ туғилганди.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид