Жамият | 17:45 / 18.12.2019
22316
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Польшадаги ВИСТУЛА университетида ўқиш истагидамисиз?

Бунинг учун сизга Вистула университети кўмаклашади!!!

Университетнинг манфаатли жиҳатлари:

• Erasmus + дастури 

Бу дастур ёрдамида дунёнинг 4000 дан ортиқ университетларида ўқишни давом эттириш имконияти бор (Ақш, Канада, Германия, Англия, Япония, Австралия, Корея)

• Work and Travel дастури

Бу дастурнинг сизга берадиган имконияти шундан иборатки. ёзги таътил вақтида қатнашиб АҚШ, КАНАДА, ГEРМАНИЯ, АНГЛИЯ, АВСТРАЛИЯ давлатларидан бирида ишлаш имкониятига эга бўласиз.

• 100% грант дастури

Сиз 2-босқичдан 100% лик грантда ўқишингиз мумкин. Бунга ГПE дан юқори натижа кўрсатиш орқали эришиш мумкин.

• Иш билан таъминлаш

Вистула университети ўз битирувчиларини иш билан таъминлаши мумкин. 

ВИСТУЛА университети Польшадаги энг нуфузли университетлардан бири ҳисобланади. У 1996 йилда Варшавада ташкил этилган ва 2011 йилда РАСМАН ВИСТУЛА ХАЛҚАРО тоифадаги университет сифатида тан олинган. Университет Эвропанинг энг тез ривожланаётган пойтахтларидан бирида жойлашган бўлиб, ўзининг ноёб халқаро атмосфераси ва 5 қитъада дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларидан келган талабалар билан фахрланади.

2011 йил Wprost рейтингида университет Польшадаги энг яхши миллий университетлардан бири сифатида фахрли 8-ўринни эгаллади. Университетнинг саъй-ҳаракатлари Outlook  рейтингида ҳам баҳоланди, унда университет 2011 йилда 18-ўринни энг юқори кўтарилиш учун махсус совринни қўлга киритди. Университет шунингдек, Ambasadora Polskiej Nauki ва нуфузли Uczelnia Lider (Лидерлар мактаби) унвонига эга бўлиб, замонавий билимларга эга ва маҳаллий ҳамда халқаро меҳнат бозорида иш берувчиларнинг талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлайди.

Умумий қурилиш майдони 25000 квадрат метр бўлган университетда 8 та компьютер лабораториялари, 7 та акт зали, 60 та ўқув хонаси, бой ва махсус мўлжалланган кутубхона, Олимпия спорт зали, 4 та теннис корти ва 300 та машиналар учун тўхташ жойи мавжуд. Университет талабалари ва профессор-ўқитувчилари учун асосий тиббий хизматлар мавжуд. Варшава метросининг ягона тармоғига яқинлиги (атиги 50 м) уни шаҳарнинг барча жойларидан осонликча олиб чиқади.

Бу ерда сиз бакалавр даражасида (3 йил) ва магистр дастурида (2 йил) инглиз ёки поляк тилларида ўқишни танлашингиз мумкин. Шунингдек, сиз бир вақтнинг ўзида иккита факультетда ўқиш ва охирида бир вақтнинг ўзида турли мутахассисликлар бўйича иккита диплом олиш имконига эгасиз. Шу билан бирга, иккита дастурдан биттасининг нархи тўланади.

Вистула Университетида сиз ўқишда яхши натижаларга эришсангиз ва университет ҳаётида фаол иштирок этсангиз- стипендия олишингиз мумкин ҳамда 100% лик грант асосида таҳсил олишни давом эттиришингиз мумкин.

Иккита дипломни қўлга киритиш дастури нима? Бу битта факультетда бир вақтнинг ўзида ўқиш ва бир вақтнинг ўзида икки даражага эга бўлиш имкониятидир.

Дастурга қабул қилиниши режалаштирилаётган талабалар сони: 

  • Тил курсига: 65та
  • Бакалаврга: 72та
  • Магистратурага: 48та

Ариза топшириш муддати: 2019 йил 27 декабрга қадар давом этади.

Йўналишлари:

  • ИҚТИСОД 1350 €
  • МОЛИЯ 1350 €
  • БУХГАЛТEРИЯ 1350 €
  • МEНEЖМEНТ 1350 €
  • ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР 1350 €
  • ЖУРНАЛИСТИКА 1350 €
  • ФИЛОЛОГИЯ 1100 €
  • ГРАФИКА 1100 €
  • АХБОРОТ ТEХНОЛОГИЯ 1350 €
  • АРХИТEКТУРА 1600 €

Ўқиш бакалавр, магистр ва тил курсида ўқимоқчи бўлганлар учун мўлжалланган. 

Керакли ҳужжатлар:

  • Пасспорт нусха
  • Туғилганлик гувоҳномаси (метрка) нусхаси
  • Ота-она паспорт нусхаси
  • Диплом илова билан
  • 3,5х4,5 расм 

Биз билан боғланиш учун: https://t.me/vistulauz

Вебсайт: https://vistula.uz

+998 94 590 31 01

+998 97 623 31 01

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид