Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Seoul Mun – 40 000 квадрат метрга эга замонавий савдо майдони
Seoul Mun тижорат ва жамоат майдони сифатида ўзида қандай афзалликларни уйғунлаштиради?
Seoul Mun – Бўрижар каналининг икки қирғоғи бўйлаб қурилган савдо ва дам олиш маркази. Бу ерда 40 минг квадрат метр майдонда ўзига хос шаҳар ҳудуди яратилмоқда. Марказда шаҳар аҳолиси ҳордиқ чиқариши учун севимли бренд дўконлари, ресторан ва кафелар, керакли товарлар ва хизматлар ҳамда сув бўйидаги 10 000 квадрат метрдан зиёд майдонда хиёбонлар, дам олиш жойларида кўнгил очиш имконияти тақдим этилади. Тадбиркорларга Seoul Mun'да бизнес эҳтиёжларига мос тижорат кўчмас мулки тақдим этилади. Жойлар ташриф буюрувчилар ҳаракати ҳисобга олиб таклиф қилинади. Сиз шаҳар марказидаги фойдали жойда бизнесингизни ривожлантириш учун катта имкониятларга эга бўласиз.

Seoul Mun лойиҳаси Asia Pacific Property Awards томонидан «2020 йилдаги бўш вақтда дам олишга мўлжалланган меъморчилик бўйича энг яхши лойиҳаси», шунингдек CRE Awards-2020 танловининг «Йил концепцияси» йўналиши ғолиби деб топилди. Сой бўйи ташриф буюрувчиларга ҳам, тижорат кўчмас мулки эгаларига ҳам қулай қилиб лойиҳаланган. Маскандаги кўп қаватли автотураргоҳ 550 та автомобилга мўлжалланган. Ҳудудга 5 та кириш жойи бўлиб, эскалаторлар, лифтлар ва зинапоялар бу ердаги эркин ҳаракатни таъминлайди.

Seoul Mun'даги бизнес эгалари учун тижорат нуқтаси тоифасига қараб, сув бўйидаги энг самарали жойлар олдиндан ўйлаб лойиҳаланган. Ушбу тақсимотни тижорат кўчмас мулки бўйича халқаро экспертлар – Knight Frank компанияси тузиб чиққан. Бу эса тадбиркорларга харидорларнинг керакли трафигини яратиш ва ўз жойингизга жалб этиш имконини беради. Мутахассисларнинг фикрига кўра, марказга кунига 11 000 дан зиёд одам ташриф буюради. Seoul Mun'да бинолар майдони 15 дан 1000 квадрат метргача, шифт баландлиги эса 3,5 метрдан 6 метргачани ташкил этади. Шунингдек, умумий овқатланиш ва савдо тармоқлари учун уларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб ҳаво тортиш ускуналарига эга, техник жиҳозланган катта майдонларни таклиф этади.
Dream City Development сотув офисида сизга лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бериб, фойдали таклифларни тақдим этишади. Шунингдек, кўчмас мулкни танлашда ёрдам берилади.
Seoul Mun – пойтахт марказида сой бўйидаги катта имкониятлар.
Ягона маълумот маркази: +99871 202 22 22
Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.
Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ
Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл
Сайт: seoulmun.uz
Telegram: t.me/dreamcityuz
Facebook: fb.com/dreamcity.uz
Instagram: @dreamcity.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 22.08.2025
Seoul Mun мажмуасида 17 ёшли йигит каналга чўкиб кетди
10:41 / 11.07.2025
Seoul Mun'да жойлашган овқатланиш масканида ёнғин рўй берди
09:00 / 14.06.2021
Seoul Mun – тижорат марказидаги универсал савдо нуқталари!
09:26 / 09.06.2021