Нурмат Отабеков: Мавсумий касалликлар сабаб ўқув муассасаларида таълим жараёнини тўхтатишга асос йўқ
Янги пандемия тарқалгани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди.
Ҳозирда аксарият мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам мавсумий касалликлар тарқалиши кўпайган. Айниқса, болаларда бу жараён бироз оғир кечмоқда.
Ўзбекистонда ўткир респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият қандай? ССВ матбуот хизмати ушбу савол билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабековга мурожаат қилди.
— Гап шундаки, биз ўткир респиратор инфекциялар тарқалиши занжирини узишга ҳаракат қилишимиз керак, – дейди мутахассис. – Касаллик тарқалишида уч муҳим бўғин бор: касаллик манбаи, юқиш йўли, юқтиришга мойил организм. Агар касалланган болаларни мактабга, боғчага, жамоат жойларига юбораверсак, улар бошқаларга инфекция юқтиришда давом этади.
Ҳар биримиз ўткир респиратор касалликлар, хусусан, гриппни юқтиришга мойилмиз.
Шунинг учун ҳам ота-оналарга касаллик белгилари бўлган фарзандларини боғча ва мактабларга, олий таълим муассасаларига юбормасликни маслаҳат берамиз. Бундай пайтда шифокор кўрсатмасига асосан, уй шароитида зарур муолажаларни олиб бориш
мақсадга мувофиқ.
Бундан ташқари, юртимиздаги барча юқумли касалликлар шифохоналарида беморлар учун ўрин ва зарур дори-дармонлар захираси яратилган.
Аҳоли орасида грипп мавсуми ҳақида «бу — янги пандемия» деган миш-мишлар учрамоқда. Бу гаплар мутлақо асоссиз. Айтиш керакки, бу ҳатто эпидемия ҳам эмас.
Ўткир респиратор касалликлар тарқалиши пойтахтимизда ва юртимизнинг айрим ҳудудларида кўпроқ қайд этилаётгани касаллик тарқалиши эпидемик бўсағага етганига асос бўла олмайди.
Шу сабабдан ҳам ўқув муассасаларида таълим жараёнини тўхтатишга етарли асос кўрмаяпмиз.
Ҳозирги вазиятда бизнинг вазифамиз: беморларни алоҳидалаш, уларни жамоат жойларидан узоқда тутиш!
Беморлар мулоқот чоғида доим тиббий ниқобда бўлишлари, ижтимоий масофа сақлашлари, шахсий гигиенага қатъий амал қилишлари шарт.
Шунингдек, касалликка қарши эмланиш унга қарши курашишнинг самарали усули эканини унутмаслик керак! Мавсум олдидан юртимизда гриппга қарши вакциналарнинг етарли миқдори шакллантирилган. Айни пайтда хусусий эмлаш пунктларида ҳам гриппга қарши уч хил вакцина мавжуд.
Мавзуга оид
15:00 / 26.10.2024
Фақат иммунитетни эмас, зеҳнни ҳам ўлдиради: олимлар оддий инфекциялар мия учун хавфли эканини аниқлади
18:52 / 19.09.2024
Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқланмади — ССВ
12:47 / 26.06.2024
Самарқандда Ўзбекистон-Германия саломатлик фанлари олий мактаби очилди
07:59 / 26.06.2024