10-синф ўқувчиси фирибгарлик йўли билан пластик картадан пулларни ечиб олди
Жорий йилнинг 25 апрел куни олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида номаълум шахс томонидан интернет тармоғида ўзганинг мулкини алдаш, ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида “Телеграм” мессенжери орқали кийим-кечак савдоси билан шуғулланиб келувчи турли гуруҳ администраторлари билан ёзишмалар содир этиб, пластик карталаридан пулларини ечиб олаётганлик ҳолати аниқланди.
ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси хабарига кўра, “буюмларни сотиб оламан” деб одамларнинг ишончига кирган ушбу номаълум шахс “Телеграм” мессенжерида кийим-кечак савдоси билан шуғулланувчи гуруҳда “Қаршига доставка борми, агарда бор бўлса клик орқали пул ўтказиб бераман, “click” тизимига уланган телефон рақамингизни айтинг, телефонингизга код бориши керак, ушбу кодни айтсангиз пулингиз тушади”, деган маънодаги ёзишмаларни амалга ошириш орқали 19 март куни соат 20:42ларда 2 419 000 сўм миқдоридаги пул маблағини рухсатсиз ечиб олади.
Олинган тезкор маълумотлар натижасида, 2021 йил 25 апрел куни Тошкент вилояти, Қибрай тумани ҳудудида ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур ноқонуний ҳаракатни Тошкент вилоятида яшовчи, 2004 йилда туғилган, 10-синф мактаб ўқувчиси, 17 ёшли Х.Д. содир этгани аниқланиб, унга тегишли бўлган бир дона “Xiaomi Redmi Note 8 Pro” маркали телефон қурилмаси ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Фарғона вилояти Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Х.Д.га Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:45 / 22.12.2024
Жиззахда тадбиркорнинг биноси учун фойдаланишга рухсатнома олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
09:50 / 18.12.2024
Европада кекса кишиларни алдаган фирибгарлар тармоғи фош этилди
10:00 / 10.12.2024
Молиявий фирибгарликларнинг олдини олишда антифрод тизимларнинг роли қандай?
18:42 / 11.03.2023