Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда тадбиркорнинг биноси учун фойдаланишга рухсатнома олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
“Ҳожатбарор” кимса ўз хизмати учун тадбиркордан 5 500 доллар олаётганда ашёвий далиллар билан ушланган.
Жиззах вилоятида тадбиркорнинг биноси учун фойдаланишга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахс ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда “J.G.” МЧЖ ходими Ф.Х. тадбиркор Д.М.нинг ишончига кириб, унга тегишли Ғаллаорол туманида жойлашган умумий овқатланишга мўлжалланган қурилиш объектини гўёки Қурилиш-назорат инспекциясида ишловчи танишлари орқали фойдаланишга рухсатнома олиб бериши эвазига 5 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:47 / 16.05.2026
Кореяга ишчи визаси олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди
09:44 / 19.04.2026
Жиззах вилоятида автобус ЙТҲга учради
16:30 / 30.03.2026
Жиззахда симёғоч қулаши оқибатида уч қорамол нобуд бўлди
08:53 / 18.03.2026