Россияда Ўзбекистон фуқароси коронавирусдан вафот этди
У яқинда Москвадан Воронежга қайтиб келган, уйда 10 кун давомида касал ҳолатда ётган
Россиянинг Воронеж шаҳридаги 8-сонли касалхонада ўзбекистонлик 39 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда Воронеж областининг коронавирус бўйича тезкор штаби расмий каналида хабар қилинган.
Қайд этилишича, бундан олдин ўзбекистонликда коронавирус инфекцияси мавжудлиги тасдиқланган эди.
«Бу Россияда яшаш ҳуқуқи берувчи рухсатномага эга бўлган Ўзбекистон фуқароси. У яқинда Москвадан Воронежга қайтиб келганди. Уйда 10 кун давомида касал ҳолатда ётган, 8 апрелга қадар шифокорга мурожаат қилмаган. 2 кун давомида ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратида бўлди», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 17 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1380 нафарни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 мартда аниқланган эди. Апрель ойида касалланганлар сони кескин ўса бошлади. 11-12 апрель кунлари 98тадан, 13 апрель куни 133та янги ҳолат тасдиқланди. 14 апрель куни эса беморлар сонининг кунлик ўсиши бўйича рекорд натижа қайд этилди - 167та янги ҳолат. 15 апрель куни беморлар сони 137 нафарга ошди.
16 апрель куни эса ўсиш темпи пасайди - 47 киши.
Шу вақтгача 129 киши касалликдан соғайди, 4 киши вафот этди.
Мавзуга оид
13:09 / 27.12.2024
Мигрантлар аллақачон Россиядан бошқа томонга қарамоқда – россиялик губернатор
09:53 / 20.11.2024
Воронеж яқинидаги саноат корхонасига дронлар ҳужум қилди
14:23 / 28.08.2024
Воронеж вилоятида иккита аҳоли пункти эвакуация қилинди
09:22 / 15.07.2024