Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Воронеж яқинида юк поезди релсдан чиқиб кетди
Ғалла ортилган тўққизта вагон Батайск томон кетаётганда релсдан чиқиб кетган. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Фото: Москва минтақалараро транспорт прокуратураси
Воронеж вилоятининг Лиски станциясида юк поезди релсдан чиқиб кетди, деб хабар бермоқда 14 июл, якшанба куни Жануби-Шарқий темирйўл Telegam-канали. Ҳодиса оқибатларини бартараф этишни мувофиқлаштириш учун Жануби-Шарқий темирйўлда тезкор штаб ташкил этилди.
Айни пайтда, Baza Telegam-каналининг аниқлик киритишича, гап Батайскка кетаётган 69 вагонли поезд ҳақида кетмоқда. Ғалла ортилган тўққизта вагон релсдан чиқиб кетган, дейилади постда. Журналистларнинг сўзларига кўра, ҳодиса техник сабабга кўра содир бўлган — йўналишни ўзгартирувчи тизим ишламаган.

Хабар эълон қилинган пайтда жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Айни вақтда ҳодиса оқибатида яна бешта поезд ҳаракати тўхтаб қолди.
«Лиски транспорт прокуратураси ушбу факт бўйича текширувни бошлади. Текширув натижаларига кўра ва агар асослар мавжуд бўлса, прокурор томонидан чоралар кўриш масаласи кўриб чиқилади», — дейилади Москва минтақалараро транспорт прокуратураси матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026
Узоқни яқин қилувчи темир от – нега дунёнинг турли ҳудудларида темирйўллар ҳар хил ўлчамда қурилган?
09:06 / 30.03.2026
Водийга поездлар қатнови вақтинча тўхтади
18:13 / 19.03.2026