23:18 / 01.05.2015
6177

“Олтин қалам” Х Миллий мукофоти совриндорлари тақдирланди

oltinqalam

Kun.uz: “Туркистон” саройида 1 май куни “Олтин қалам” Х Миллий мукофотининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб ўтказилган ушбу тадбирда сенаторлар, депутатлар, турли вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, олий ўқув юртларининг журналистика факультети профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этди. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси И.Ҳалимбеков ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида демократик жараёнларни чуқурлаштириш, аҳолининг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини янада кучайтиришнинг муҳим воситаси сифатида миллий журналистикани изчил ислоҳ этиш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини тўла таъминлашга устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.
Ижодий беллашувнинг телевидение, радио, матбуот ва интернет-журналистика йўналишлари бўйича ғолибларига диплом, "Олтин қалам" кўкрак нишони, статуэткаси ҳамда пул мукофотлари топширилди. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, "Истиқболли авлод" ижтимоий ахборот марказининг ҳам мукофотлари топширилди.
Top