16:37 / 02.05.2015
2419

“Яндекс” фирибгар сайтларга уруш эълон қилди

pic_6ed13184771f152d694c2aba34a129c8 Kun.uz: “Яндекс” қидирув тизими 30 апрелдан ёлғон орқали ўз фойдаланувчиларини пулли хизматларга обуна бўлишга мажбур қилувчи сайт эгаларини уларни паст баҳолайдиган алгоритмни ишга тушириши ҳақида огоҳлантирди Янги тизим яқин ойларда кучга киради ва қидирув тизимидан мобиль интернет орқали (мисол учун, мобиль оператор модеми ёрдамида интернетге уланган планшет, смартфон ёки компьютерда) фойдаланганда ишлайди. Компаниянинг бундай қадам қўйишига фойдаланувчилар томонидан тушаётган кўплаб шикоятлар ҳамда қидирув тизимининг нуфузига салбий таъсир кўрсатувчи, мижозларни алдовчи сайтлар мажбур қилмоқда. “Яндекс” маълумотларига кўра, айни пайтда бундай фирибгар сайтларнинг сони бир неча мингни ташкил қилмоқда. “Баъзи сайтлар фойдаланувчиларга ўзларининг сайтларида қидирув роботи билан индексация қилинган контентни кўрсатмайди. Бунинг ўрнига сайтлар автоматик равишда фойдаланувчиларни (мисол учун, тажоввузкор реклама ойнасини ёпиш ёки сайтда рўйхатдан ўтиш орқали) мобиль операторлар контент-хизматларига ўзлари билмаган ҳолда обуна бўлишлари мумкин саҳифаларга қайта йўналтиради”, деб изоҳ берилмоқда компания матбуот хизматида. Бундай операцияни бажаришда телефондаги пуллар телефон рақами ёки смс киритмасдан ечиб олишини мумкин, бунда фойдаланувчи ҳаттоки кичик ҳарфларда ёки кўзга ташланмайдиган бир бурчакда ёзилган изоҳ орқали расман огоҳлантирилади. “Яндекс” ҳозирда ҳам инсофсиз сайтларни паст баҳоловчи тизимдан фойдаланиб келмоқда. Мисол учун, 2014 йилнинг бошида қидирув тизимига одамни карахт ҳолга солувчи реклама: касалликлар тасвирланган тизерлар, ўта оғир вазнга эга одамларнинг тана аъзолари акс этган тасвирлар, эротик мазмунга эга суратлар, қўрқинчли фильмлардан лавҳалардан фойдаланиладиган реклама ва бошқалардан холи бўлган сайтларга афзаллик берувчи алгоритм жорий қилинган. Бундан ташқари, 15 майдан ўзини илгари суриш учун SEO-иқтибослардан фойдаланиладиган ресурслар ҳам ёмон баҳоланади. SEO-иқтибослар интернетнинг эко-тизимига салбий таъсир кўрсатгани учун шундай қилинмоқда, чунки улар сайтнинг сифатини ошириш ўрнига ўзларининг қувватларидан иқтибосларни сотиш учун паст сифатдаги сайтларни яратиш ва оммавийлаштириш учун фойдаланиладилар, деб тушунтирилмоқда компанияда. xab-1
Top