21:51 / 02.05.2015
2146

Навоийда "Махсус диспетчерлик хизмати (1055)” ташкил этилади

bSo3v113599997573623_b Kun.uz: Навоий шаҳри ҳокими Неъматилло Ахатов телефон алоқасининг махсус линияси "Махсус диспетчерлик хизмати (1055)” ташкил этиш бўйича фармойиш чиқарди. Бундан мақсад шаҳар ҳокимлигида коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги камчиликлар, кўп қаватли уй-жой фондида, барча инженерлик тармоқларида содир бўлган носозликларни ва камчиликларга тезкорлик билан эътибор бериш, содир бўлган салбий ҳолатларни бартараф этиш ҳисобланади. "Шаҳар электр тармоқлари участкаси (У.Каримов), "Ғарбгазтаъминоти” УК шаҳар филиали (А.Ахмедов), "Сувоқава” ИЧБ (А.Хамроев), Ободонлаштириш бошқармаси (М.Фозилов)лар ўз корхоналарида ташкил этилган диспетчерлик хизматлари ходимларидан иш жойини шаҳар ҳокимлиги "Махсус диспетчерлик хизмати” хонасида белгиланган тартибда тасдиқланган жадвал асосида ишни тизимли ташкил этсинлар", дейилади фармойишда. Шаҳар Молия бўлими раҳбари А.Хусановга шаҳар ҳокимлиги "Махсус диспетчерлик хизмати” алоқа тўловларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш топширилган. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Л. Облақулов зиммасига юклатилган. xab-1
Top