22:02 / 03.05.2015
2285

Эрон ҳукумати “Формула-1” автодроми қуришни режалаштирмоқда

a70e66b34f369793ba7e14a88b54c343

Kun.uz: Эроннинг маданий мероси ва сайёҳлик масалалари билан шуғулланувчи ҳукумат вакили Масъуд Султанифар Эрон ҳукумати Кешм оролида жаҳон даражасидаги автодром қуришни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Motorsport портали хабар берди.

Султанифар бу орол “Формула-1” Гран-присининг янги босқичини ўтказиш учун энг чиройли жойлардан бири бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Эрон аввалроқ ҳам Теҳрон атрофида автодром қуриш режалари ҳақида маълум қилганди.

xab-
Top