08:31 / 03.05.2015
3119

Ўзбекистонда ЙПХ ходими йўл ҳаракати устидан назоратни фуқаролик кийимида олиб бориш ҳуқуқига эга ҳисобланади

melisa_22082013 Kun.uz: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2011 йил 5 январь кунидаги 3-сонли буйруғининг 2-банди талабларига кўра, ЙПХ ходими йўл ҳаракати устидан назоратни фуқаролик кийимида олиб бориши мумкин. Бу ҳақда ЙПХБ штаб бошлиғи ўринбосари, подполковник С. А. Равшанов сўзларига таяниб, «Бекажон» газетаси хабар берди. «Бунда ЙПХ ходими, албатта, кўкрак нишон белгисини тақиб олган бўлиши шарт. Агар ЙПХ ходими махсус қидирув гуруҳига жалб қилинган бўлса, хизмати давомида ҳайдовчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар бўйича ўрнатилган тартибда ўзи чора кўришга ёки қоидабузар ҳайдовчининг ҳужжатларини шу яқин атрофда хизмат ўтаётган ходимга чора кўриш учун беришга ҳақли ҳисобланади», – дейди подполковник. xab-1
Top