13:29 / 04.05.2015
2146

ЦРУнинг собиқ ишчиси “ал-Қоида”га қарши кураш ҳақида китоб ёзди

98490840

Kun.uz: АҚШ Марказий разведка бошқармаси (ЦРУ) директорининг собиқ ўринбосари Майкл Морелл ўзининг янги китобида АҚШ “ал-Қоида”нинг имкониятларига етарлича баҳо бера олмагани ва Яқин Шарқдаги мураккаб вазиятдан фойдаланиб, Усома бин Ладеннинг ўлимидан сўнг минтақада ўз мавқеини олмаганини таъкидлаб ўтди. Китобда ёзилишича, махфий хизматлар вакиллари сиёсатчиларни мусулмон мамлакатларидаги тартибсизликлар номи зикр этилган террорчи гуруҳнинг обрўини тушириб юборишига ишонтиришга уринган, аммо сиёсатчилар нотўғри қадамлар ташлаб, террорчиликка қарши курашда сезиларли муваффақиятга эриша олмаган. “Террорчиликка қарши кураш нуқтаи назаридан “араб баҳори” қишга айланди”, - деб таъкидлайди Майкл Морелл. Собиқ разведкачининг китоби “Замонамизнинг буюк уруши деб аталади”. The Washington Post газетасида таъкидланишича, махфий хизматнинг фаолияти жиддий танқид остига олинган бу китоб катта шовшувга сабаб бўлган.

Top