14:02 / 07.05.2015
2178

Марғилонда “ишга жойлаштириб қўйиш” учун пул тама қилган суд ижрочиси қўлга олинди

Марғилон шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан собиқ суд ижрочиси Баҳромжон Сўпиев фуқаролардан пул тама қилишда ва давлат манфаатларига зарар етказишда айбланиб қўлга олинди.
“Ҳуқуқ” газетасида ёзилишича, 32 ёшли Сўпиев муқаддам судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг Тошлоқ туман суд ижрочилари бўлимида ишлаган. 2012 йил февраль ойида катта суд ижрочиси лавозимига тайинланган. Ўша йили 1 август куни эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган. Ишдан бўшаганидан кейин суд қарорлари билан тайинланган жарима жазосининг ижро ҳужжатларини дастак қилиб, қўлга киритилган жарима пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаган. Жарима ундирилганига оид сохта ёзувлар киритган. Шунингдек, бошқа қинғир ишларга қўл урган.
Жумладан, фуқаролардан судга ва бошқа ҳуқуқий муассасаларга “ишга жойлаштириб қўйиш” учун пул ундирган. У бир аёлдан жиянини ишга жойлаштириш учун 500 АҚШ доллари олган пайтда жиноят устида қўлга олинди. Суд томонидан унга тегишли жазо тайинланди.

Top