Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:55 / 09.05.2015
1871
1 дақиқада ўқилади
“Бавария” ёзда таркибини кучайтириш учун 100 млн евро сарфлайди
Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси ёзда ўз таркибини кучайтириш учун трансфер мақсадларига 100 млн евро ажратади. Бу ҳақда Bild нашри маълумот келтирмоқда.
Нашрнинг ёзишича, ёзда клубнинг асоси трансфер мақсадлари Кевин де Брюйне (“Вольфсбург”), Антуан Гризманн (“Атлетико”), Марко Верратти (ПСЖ), Фелипе Андерсон (“Лацио”) ва Александар Драговичлар (“Динамо”, Киев) бўлади.