Спорт | 10:59 / 09.05.2015
2053
1 дақиқада ўқилади

Неймар Поль Погбанинг “Барселона”га ўтишини хоҳлашини айтди

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Неймар Goal порталига берган интервьюсида “Ювентус” жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг “Барселона”га ўтишидан хурсанд бўлишини айтиб ўтди.
“У бизнинг ўйинимизга қай даражада мослашиб кетишини айтиш қийин, лекин биз уни мамнуният билан қабул қилган бўлардик. У ҳақиқий юлдуз. Бундай даражадаги ўйинчилар ҳар доим керак”, - деб таъкидлаган у.