16:25 / 09.05.2015
2713

УЕФА “Монако”га 13 млн евро жарима солди

Россиялик миллиардер Дмитрий Риболовлевга тегишли “Монако” футбол жамоаси УЕФА томонидан жаримага тортилди. Ассоциация матбуот хизматининг 8 май куни тарқатилган хабарномасида айтилишича, бунга жамоа томонидан молиявий fair play қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.

Франциянинг L’Equipe нашрида ёзилишича, жариманинг умумий миқдори 13 млн еврони ташкил қилади. Бу сумманинг 10 млн лик қисми шартли жарима ҳисобланади, яъни келишувда кўзда тутилган шартлар кейинги мавсумларда амалга оширилган тақдирда бу жаримани тўлаш бекор қилиниши мумкин.

Top