21:58 / 19.05.2015
3435

Нью-Йоркда шаҳар тарихидаги энг катта героин партияси қўлга олинди

Нью-Йоркда ҳуқуқ-тартибот вакиллари 70 кг героин ва 2 млн нақд пул қўлга олди, деб хабар бермоқда New York Daily News нашри.

Қўлга олинган гиёҳванд модда партияси йириклиги бўйича шаҳар тарихидаги энг катта ва АҚШ тарихидаги 4-рақамли героин партияси бўлди.

АҚШ махсус хизматлари охирги пайтларда катта сонда героин партияларининг қўлга олинаётгани ушбу гиёҳванд модданинг қайтаётганидан дарак беришидан хавотирланишмоқда.

Top