07:37 / 20.05.2015
2381

Афғонистонда яна 60 жангари йўқ қилинди

Афғонистон расмийлари ҳукумат қўшинлари томонидан 60 жангарининг йўқ қилингани ҳақида маълумот беришди. Бу ҳақда Тулу телеканали хабар берди.
Таъкидланишича, бир қатор вилоятларда, жумладан, Лағмон, Боғлон, Тахор, Қундуз, Фарёб, Бадахшон, Сарипул, Жузжон, Фарах, Ҳилманд, Нимрузда ўтказилган махсус ҳарбий амалиётлар натижасида 60 нафар жангари ўлдирилган, 38 нафари яраланган.

Top