07:15 / 20.05.2015
1983

АҚШ конгрессменлари ўз маошларини оширишга қарши овоз беришди

АҚШ Конгресси 2016 молиявий йилда ўз маошларининг ошишига қарши овоз бердилар. Бу ҳақда ТАСС агентлиги маълум қилди.
Қонун лойиҳаси иловасида тушунтирилишича, 2016 молиявий йилда АҚШ ҳокимиятининг қонунчилик тармоғига 3.3 млрд доллар ажратилади. Ҳужжат маош оширилишини истисно қилади.
Қонун лойиҳасини 357 конгрессмен маъқуллади, 67 киши қарши овоз берди.
Конгресс аъзолари маошлар ошишига еттинчи марта қарши чиқишлари. Уларнинг йиллик маошлари эски даражада – 174 минг доллар миқдорида қолади.

Top