Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:57 / 20.05.2015
3668
1 дақиқада ўқилади
Миср Мурсийнинг қатл қилинишига бўлган муносабатга эътирозини билдирди
Миср ташқи ишлар вазирлиги “Мусулмон биродарлари” ташкилотининг бир қанча етакчилари, шу жумладан, собиқ президент Муҳаммад Мурсийга чиқарилган ўлим ҳукмига жаҳон ҳамжамиятининг муносабатига эътироз билдирди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
“Айрим чет эллик мансабдорларнинг гап-сўзлари ҳақиқатлан тамомила йироқ бўлиб, мустақил асосда фаолият юритадиган Миср суд тизимига нисбатан ҳақоратлидир”, – деди бу борада вазирлик вакили Бадр Абдулатий.
Шунингдек, у Миср суди ташқи кучларнинг таҳлили ва баҳосига қараб иш юритмаслигини айтиб ўтди.