09:02 / 20.05.2015
2082

Туркманистонда Халқаро газ конгресси очилди

Туркманистоннинг “Аваза” Миллий туристик зонасидаги “Берқарар” меҳмонхонасида VI Халқаро газ конгресси ва кўргазмаси очилди. Ушбу форум ташкилотчилари “Туркмангаз” давлат концерни ҳамда Туркманистон савдо ва саноат палатаси бўлди.
Бу йилги форумда 30дан ортиқ давлатнинг 150 компаниясидан жами 400 вакил иштирок этмоқда. Иштирокчи давлатлар қаторида Россия, ХХР, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Швейцария, Бельгия, Италия, Нидерландия, Словения, Словакия, Польша, Япония, Жанубий Корея, Туркия, БАА, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Австралия, Малайзия, Сингапур, Уругвай, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Украина борлиги айтилмоқда.
Шунингдек, тадбир бир қатор хорижий ОАВ ходимлари томонидан ёритилмоқда.

Top