16:18 / 21.05.2015
2766

Сергей Шойгу 60 ёшга тўлди

Бугун, 21 май куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 60 ёшга тўлди. Шу муносабат билан кўплаб онлайн нашрларда унинг юбилейига бағишланган материаллар эълон қилди.

Россиянинг энг таниқли вазири бўлмиш Шойгу 1994 йилдан бошлаб ўзи асос солган фавқулодда вазиятлар вазирлигига раҳбарлик қилиб келган, аммо 2012 йили Москва губернатори этиб тайинланган эди. Орадан ярим йил ўтиб, у мудофаа вазири этиб тайинланди ва бугунга қадар шу лавозимда.
Маҳаллий нашрларнинг таъкидлашича, бугунги “деярли ҳарбий” ҳолатга қарамай, Шойгу ажойиб, ўзига хос услубда ишлаб, халқнинг эътиборини қозонмоқда: у бирор бир хатони тўғирлай оладиган шароитда жамоатчилик олдида пайдо бўлиб, вазиятни ўнглайди, сўнг кейинги фавқулодда вазиятга қадар ғойиб бўлади.

Top