Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:41 / 22.05.2015
5462
1 дақиқада ўқилади
Петербургда Ўзбекистон фуқароси ўғирлаб кетилди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси ўғирлаб кетилди.
“РосБалт” агентлигининг маълум қилишича, 21 май куни полицияга 26 ёшли ўзбекистонлик муҳожир мурожаат қилган ва 19 май куни унинг яқин қариндоши ўғирлаб кетилганини айтган. Эътироф этилишича, унга номаълум рақамдан қўнғироқ қилиниб, 150 минг рубль эвазига қариндоши қўйиб юборилиши айтилган. Ахборот ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширилмоқда.
Иккала муҳожир ҳам Петербургда ҳужжатларсиз яшаб келгани маълум қилинмоқда.