Спорт | 11:38 / 25.05.2015
2089
1 дақиқада ўқилади

Пирло “Нью-Йорк Сити” жамоаси билан музокара олиб бормоқда

“Ювентус” ярим ҳимоячиси Андреа Пирло ўз фаолиятини АҚШ Олий футбол лигасида давом эттириши мумкин.

36 ёшли италиялик яримҳимоячи Испания терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Давид Вилья тўп сураётган “Нью-Йорк Сити” жамоаси билан музокара олиб бормоқда.

Аввалроқ Пирлога Қатарнинг “Ал-Жайша” жамоаси қизиқиш билдираётгани маълум қилинганди. Бироқ футболчининг ўзи кўпроқ АҚШ футбол лигасига ўтишни истамоқда.