Спорт | 23:41 / 27.05.2015
2968
1 дақиқада ўқилади

“Днепр” футболчилари Варшава бўйлаб сайр қилишди

Бугун, 27 майда Варшавада Европа Лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Бу учрашувда “Днепр” ва “Севилья” клублари куч синашишади.

Ушбу ҳал қилувчи ўйин арафасида украиналик футболчилар Варшава бўйлаб саёҳат қилишди. Уларни мухлислар қизғин қаршилашди.

“Днепр”чилар мамнуният билан дастхатлар улашдилар ва мухлислар билан суратга тушдилар.