11:10 / 30.05.2015
3959

Рамзон Қодиров ФИФАга қўйилаётган айбловларни Ғарбнинг “ор-номуссиз иғвогарлиги” деб атади

“АҚШ ва Англиянинг Россиядан 2018 йилги жаҳон чемпионатини олиб қўйиш мақсадида амалга оширган очиқча ва ор-номуссиз иғвогарлиги чиппакка чиқди. Лондонда ҳали ҳам Блаттер бир йил ҳам дош бермаслигини айтишга, Россиядаги жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилишга чақиришдан ор-номус қилишмаяпти. Жаноблар, бекорга чираняпсизлар”, деб айтди Қодиров ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.

Чеченистон раҳбари Россия жаҳон чемпионатини муваффақиятли қабул қилиши ва муносиб равишда ўтказишини айтди ҳамда Ғарб дунё футболини “Вашингтон ва Лондоннинг гапига қулоқ солувчи вафодор итга” айлантириб, уни миллийлаштиришнинг уддасидан чиқа олмаслигини таъкидлади.

“Бизнинг миллий етакчимиз бундай қоидалар бўйича ўйнамайди, у учун спорт, бутун дунёдаги юз миллионлаб мухлислар ва футболчилар муҳимроқ. Дунё халқлари буни кўришмоқда ва бизни қўллаб қувватлайдилар. Ҳурматли, Владимир Владимирович, Россия сиз билан, Россия сизга ишонади, Россия сиз билан фахрланади! Яшасин футбол бўйича Россиядаги жаҳон чемпионати!”, деб ўз сўзларини якунлади Қодиров.

Top