06:11 / 02.06.2015
1609

Андижонда теннис бўйича “Фьючерс” турнири бошланди

Андижонда теннис бўйича учинчи тоифасига мансуб бўлган “Фьючерс” турнири бошланди. Мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада асосан ўзбекистонлик теннисчилари иштирок этишяпти.

1 июнь куни биринчи давранинг аксар баҳслари ўтказилди. Асосий тўрда иштирок этувчи 19 нафар теннисчимиздан ҳозиргача беш нафари иккинчи даврага йўл олди. Қолганлари эса мағлубият аламини тотиб кўришди. 

Мусобақада 5-рақам остида таснифланган Темур Исмоилов яна бир ҳамюртимиз Шохруҳ Абдумаликовни 6:0, 6:2 ҳисобида таслим этди. Шунингдек, иккинчи босқичга Павел Цой, Сунатилла Қуттибоев, Григорий Рейтман ва Санжар Файзиев йўл олишди.

Top