18:44 / 06.06.2015
2923

Алеиш Видаль “Барселона” билан 5 йиллик шартнома тузди

“Севилья” клубининг ўнг қанот ярим ҳимоячиси Алеиш Видаль ўз фаолиятини “Барселона”да давом эттирадиган бўлди, деб хабар бермоқда Sport.es портали.

Манбанинг маълум қилишича, ўйинчи каталон клуби билан 5 йиллик шартнома тузган.

“Барселона” Видалнинг клубга ўтганини Чемпионлар Лигаси финалидан кейин эълон қилади.

“Барса” 25 ёшли яримҳимоячининг трансфери учун 10 млн еврога яқин пул тўлади.

Видаль ФИФА “Барселона”га янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказишга қўйган тақиқлови 2016 йилнинг январида ўз ниҳоясига етгандан кейингина жамоа сафида ўйнашни бошлаши мумкин бўлади. Унгача Испания терма жамоаси футболчиси фақатгина жамоа билан машғулотларда иштирок этади.

Top