19:22 / 08.06.2015
4075

“Ўзнефтмаҳсулот” барча нефть маҳсулотларига етарли миқдорда эга

“Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси барча зарурий нефть маҳсулотларига етарли миқдорда эга. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси матбуот хизмати хабар тарқатди.
Айтилишича, дизель ёқилғиси ва бошқа турдаги нефть маҳсулотларини узлуксиз равишда истеъмолчиларга етказиб бериш учун етарли миқдорда маҳсулот бор.
Охирги кунларда интернетда Тошкент жамоа транспорт воситаларига дизель ёқилғиси етишмаётгани боис етказиб бериш 30 фоизга қисқаргани ҳақида хабар тарқалди. Бунда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг расмий сайти орқали тарқатилган ахборот бирламчи манба бўлиб хизмат қилмоқда.
Бунга жавобан “Ўзнефтмаҳсулот” матбуот хизмати дизель ёқилғиси етказиб беришда ҳеч қандай узилиш бўлмагани, аниқ график бўйича “Тошшаҳартрансхизмат”га зарурий миқдордаги маҳсулот етказиб берилаётганини маълум қилди.

Top