07:43 / 10.06.2015
2007

FreeSync ни қўллаб-қувватловчи LG 27MU67 русумидаги 4К-монитори тақдим этилди

LG Electronics компанияси ўйинлар учун мўлжалланган ультраюқори кўрсатиш қобилиятига эга 27MU67 мониторини расман намойиш қилди.

Аввалроқ янги монитор диагонали бўйича 27 дюймга ва 3840×2160 нуқтали Ultra HD/4К кўрсатиш қобилиятига эгалиги, монитор sRGB ранг фазосининг 99 фоиз қамраб олинишини таъминлаши маълум қилинганди.

Энди LG компанияси мониторнинг барча техник кўрсаткичларни ошкор этди. Монитор ёрқинлиги 300 кд/м2, контрастлиги 1000:1 ни (динамик контрастлик 5 000 000:1 га етади), горизонтал ва вертикал бўйича кўриш бурчаклари 178 градусни ташкил қилади.

Мониторда қора рангларни тўлиқ узатиш учун Black Stabilizer ва бир нечта оптималлаштирилган созлаш тўпламларини таклиф қилувчи ва шахсий созлаш конфигурацияларини яратишга имкон берувчи махсус ўйин режими қўлланган.

Монитор динамик вертикал синхронлаш технологияси FreeSync ни қўллаб-қувватлайди. 4-Screen Split режими экранни 4 бўлакка бўлиш имконини беради.

Сигнал манбаларини улаш учун DVI-D ва Display Port разъёмлари ҳамда иккита HDMI порти мавжуд. Экран таглиги дисплейнинг эгилиши ва бурилиши ҳамда столга нисбатан баландликни ўрнатиш имконини беради. Дисплейни альбом кўринишидан портрет кўринишига буриш мумкин.

Монитор кейинги ҳафтадан 600 доллар нархда сотувга чиқарилади.

Top