20:35 / 10.06.2015
2436

Палеонтологлар Ойда сув олиш йўлини таклиф қилишди

АҚШ ва Россия палеонтологлари Ернинг табиий йўлдошида дистилляция (суюқликни буғлаш, буғ конденсациясини совутиш) ёрдамида сув олиш методини таклиф қилмоқда. Тадқиқот натижалари Icarus журналида нашр қилинди; унинг қисқача мазмуни билан New Scientist сайтида танишиб чиқса бўлади.

Тахмин қилинишича, тонг отиши чоғида Ой тупроғидан сув буғлана бошлайди. Ана ўша пайтда уни дистилляция қилиш мумкин бўлади.
Ушбу натижалар кўп йиллик кузатувлар натижасидир. Шунингдек, методни асослаш учун Ойда сувнинг тадрижий айланиши тахмин қилинган, аммо ҳали ўз исботини топган эмас. Тадқиқотчиларнинг фикрича, тунда Ойда сув совий бошлайди, тонгда эса, аксинча, буғланади.

Сувни тўплаш учун пластик иншоотлар яратиш мумкин: у ерга буғлаш тўпланиб, кундузги соатларда конденсацияланади. Ҳисоб-китобларга қараганда, Ойдаги реголитнинг ҳар бир метр кубидан 190 миллилитр сув тўплаш мумкин бўлади.
Ойнинг қутбларида сувнинг кўпроқ эканлиги исботлаб бўлинганига қарамай, унинг бошқа ҳудудларида ҳам бир қуёш суткаси (Ердаги бир ойга яқин) етарли миқдорда сув тўплаш мумкин.

Top