21:01 / 10.06.2015
2384

Туркия бош вазири қуролли кучлар бошлиғи билан мамлакат жануби-шарқидаги тартибсизликларни муҳокама қилади

Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли мамлакат қуролли кучлари раҳбари билан учрашув ўтказади. Reuters агентлигининг хабар беришича, унда мамлакат жануби-шарқида авж олган тўполонларни тўхтатиш масаласи муҳокама қилинади.
10 июнь куни курдпараст Демократик халқлар партияси раҳбари ҳукуматни ҳаракатсизликда, тартибсизликларнинг олдини олмаётгани айблади. Таъкидланишича, тартибсизликларга курдпараст партия парламентдан ўрин олгани, бош вазир партиясининг эса ҳукмрон мавқедан маҳрум бўлиши сабаб бўлган.

Top