Жаҳон | 16:50 / 11.06.2015
2554
1 дақиқада ўқилади

Непалдаги ўпирилиш оқибатида 47 киши ҳалок бўлди, 80 киши яраланди

Непалда содир бўлган навбатдаги табиий офат 47 кишини ҳаётдан олиб кетди. Бундан ташқари, ўпирилишда 80дан ортиқ одам турли даражадаги тан жароҳатлари олди.
IANS ахборот агентлигининг маълум қилишича, офат Таплежунг туманидаги олти қишлоқни қамраб олди. Ўпирилишни мавсумий ёғингарчилик келтириб чиқарган.
Тахмин қилинишича, яна ўнлаб одамлар ер уюмлари остида қолиб кетган бўлиши мумкин. Қутқарувчилар уларнинг сонини аниқлаш ва чиқариб олиш учун ҳаракат қилмоқда.
Ёғингарчиликнинг давом этаётганлиги қутқарув амалиётларини қийинлаштирмоқда. Ёмғир мавсуми мамлакатда июндан сентябрга қадар давом этади.