14:52 / 11.06.2015
3512

Россия ва Хитой қуруқликда, денгизда ва ҳавода ҳарбий кучларини биргаликда қўллаш борасида келишувга эришди

Россия ва Хитой яқинлашиб келаётган ҳарбий машғулотлар арафасида қуруқликда, денгизда ва ҳавода ҳарбий кучларини биргаликда қўллаш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

“Ўқувлар 2015 йил августининг охирида Япон денгизида ва Приморск ўлкаси қирғоғида бўлиб ўтади. Унга икки томондан турли тоифадаги 20 кема, шунингдек, ҳарбий авиация самолётлари ва вертолётлари жалб қилинади”, – дейилади хабарнома матнида.
Таъкидланишича, штаб вакиллари ўқув жойларини, шу жумладан, Клерк полигони ва Кневичи аэропортини кўздан кечиришга улгурган.

Top