Жамият | 14:45 / 13.06.2015
4337
1 дақиқада ўқилади
Брэд Питт ва Анжелина Жоли Париждан Ниццага учишда тежамкор-синфдаги самолётда фойдаланишди
Машҳур Голливуд жуфтлиги Брэд Питт, Анжелина Жоли ҳамда уларнинг 6 нафар фарзандли Париждан Ниццага учиш учун самолётнинг тежамкор синфидан фойдаланишди.
Шарль-де-Голль аэропортида машҳур актёрлар билан парвоз қилган йўловчилардан бирининг таъкидлашича, Брэд Питт ва Анжелина Жоли ўзларига омма эътиборини тортишга ҳаракат қилишмаган ҳамда оддий йўловчилар каби бир неча соат тежамком-синфдаги самолётни кутишган.
Ниццага етиб келгач, жуфтлик ҳамда уларнинг фарзандлари паспорт назоратидаги умумий навбатда туришган. Шунингдек, юк ташувчининг хизматини ҳам рад этиб, барча юкларни ўзлари кўтариб юришган.