08:03 / 15.06.2015
4107

Рамзон Қодиров миллий спорт турлари фестивалида юқори натижа қайд этди

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Беной-Ведено қишлоғида ўтказилган миллий спорт турлари фестивалида анъанавий беллашувлардан бирида иштирок этиб, супер натижани қайд этди.

Қодиров қўй оёғи кўринишидаги муляжни 10 метрга улоқтиришга муваффақ бўлди. Отилган муляжнинг оғирлиги 8 кг.ни ташкил қилган. Қодиров кўрсатган натижа мусобақалардаги энг яхши натижалардан бири бўлди.

Мамлакат президентига от пойгаси мусобақаларида ҳам иштирок этиш таклиф қилинди, бироқ Рамзон Қодиров пойгада иштирок этишдан бош тортди:
“От пойгасида иштирок этмай қўя қоламан, чунки соғлиғимга бироз тўғри келмайди. Кейинги йилда албатта иштирок этишга ҳаракат қиламан. Вазним оғир, маҳаллий отлар эса ориқроқ кўринди, улар мени кўтара олмайди”, деб вазиятдан чиқиб кетди Рамзон Қодиров.

Top