Жаҳон | 22:13 / 15.06.2015
2258
1 дақиқада ўқилади

Швейцарияликлар мерос учун солиқнинг киритилишига қарши чиқмоқда

Швейцарияликлар мерос учун солиқнинг киритилишига қарши чиқмоқда. 14 июнда ўтказилган референдумда Швейцариянинг 71 фоиз аҳолиси бундай солиқ киритилишига қарши овоз берди, деб хабар бермоқда MarketWatch.

Тегишли қонун лойиҳаси овозлар ҳисоблаб бўлинган 23 кантондан бирортасида маъқулланмади. Швейцарияда ҳаммаси бўлиб 26 та кантон мавжуд.

Бундан ташқари, референдумда алоқа воситаларидан солиқлар йиғиш тартибига ўзгартиришлар қабул қилинди, сунъий ҳомиладорлик доирасида имплантация олди ташхисини ўтказишга тақиқлов маъқулланди.