15:28 / 15.06.2015
1642

Япония Киевдаги аэрация станциясини қайта тиклашга 870 млн доллар ажратди

Япония Украинага 870 млн доллар миқдорида кредит тақдим этди. Молия вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, маблағ Киевдаги Бортническая аэрация (ҳавони табиий тозалаш, ҳаво алмашинувини яхшилаш) станциясини қайта тиклашга йўналтирилади.
“Бугун Бортническая аэрация станциясини тиклаш бўйича 108.193 млрд иеналик кредит келишувини Украина ҳукумати номидан молия вазири Наталия Яресько ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги номидан ташкилот президенти ўринбосари Ичикава Масаказу имзолади”, – дейилади хабарномада.
Ушбу пуллар ёрдамида станциянинг тозаловчи иншоотлари янгиланади, Киевдаги оқова сувларини тозалаш тизими яхшиланади.

Top