09:31 / 17.06.2015
7402

Путин Порошенконинг Януковичга пора берилгани ҳақидаги сўзларига жавоб берди

Россия президенти Владимир Путин украиналик ҳамкасби Пётр Порошенконинг сўзларини шарҳлаб ўтди. РИА Новости агентлигининг эслатишича, Порошенко Украинага ажратилган 3 млрд доллар кредитни Виктор Януковичга берилган пора деб баҳолаган.

“Агар у буни президент Янукович Европа Иттифоқи билан бирлашиш борасидаги шартномани имзоламаслиги эвазига пора деб ҳисобласа, демак, ушбу шартнома имзоланиши учун бошқа кредиторлар ва инвесторлар томонидан ажратилган барча маблағларни ҳам пора деб ҳисоблаш мумкин, у ерда АҚШ жамғармаларининг пули ҳам кўп”, – деди Путин.

“Бу пуллар, агарда уларни пора деб ҳисоблайдиган бўлсак, кимнинг чўнтагига кетгани ҳам номаълум”, – қўшимча қилди у.

Top