16:44 / 17.06.2015
3315

Россия Думаси Хитойга Сибирь ерларини ижарага бериш ҳақидаги келишувни маъқуллади

Россия Давлат Думаси вакиллари Сибирдаги қишлоқ хўжалиги ерларини ХХР компанияларига ижарага бериш ҳақидаги таклифни ижобий баҳолади. Думанинг аграр масалалар бўйича қўмитаси раиси Николай Панковнинг фикрига кўра, бу жараён давлатнинг назорати остида амалга оширилиши керак.
“Солиқлар тўла ҳажмда тўланиши лозим, янги иш жойлари яратиш бўйича дастур бўлиши лозим”, – унинг сўзларини келтиради “Говорит Москва” ресурси.
Ҳисоб-китобларга қараганда, Россиядаги қишлоқ хўжалиги ерларининг 40 фоизидан фойдаланилмаяпти.

Top