12:35 / 18.06.2015
7265

ИШИД МДҲда вазиятни беқарорлаштирмоқчи

Россия федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортниковнинг ўз баёнотида МДҲ аксилтеррор маркази халқаро ҳамкорлар билан алоқаларни кучайтириши лозим эканлигини таъкидлаб ўтди.
“ИШИД бизнинг давлатларимиз ҳудудида ўз қароргоҳларини яратмоқчи, у МДҲдаги вазиятни беқарорлаштириш ниятларини яширмаяпти”, – деди у аксилтеррор маркази 15 йиллигига бағишланган йиғилиш чоғида.
Бортниковнинг сўзларига қараганда, ИШИД дунёнинг турли бурчакларида ўз бўлинмаларини ташкил қилиб, МДҲ, айниқса, Ўрта Осиёга бўлган алоҳида қизиқишини яширмаяпти. Бу хатти-ҳаракатларга қарши туриш учун хорижий ҳамкорлар билан, биринчи галда ҳудудида ташкилот бўлинмалари ёки транзит базалари яратилган давлатларнинг тегишли органлари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириб бориш муҳим ва долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Top