09:36 / 18.06.2015
2533

"ИШИД" Яман пойтахтидаги портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

"ИШИД" 17 июнь куни Яман пойтахти Сано шаҳрида амалга оширилган давомли портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Рейтер хабар берган.

Бироз олдинроқ, Санода 4 марта портлаш содир бўлгани хабар қилинганди.

Портловчи қурилма автомобилларга қўйилган. Портлашлар оқибатида учта масжид ва “Ансор Аллоҳ” ҳаракати бош қароргоҳи биноси шикастланган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 10 киши жароҳат олган.

Top