14:04 / 18.06.2015
2941

Рамзон Қодиров Донбассда “чечен батальони” йўқлигини айтди

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров “Интерфакс” ахборот агентлигига Украина шарқида айирмачилар томонида қандайдир чечен батальони жанг қилаётгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бериб ўтди. “Бу сафсата. Агар у ерда чечен батальони бўлганда, Донбассда ҳаммаси аллақачон тугаган бўларди, улар аллақачон Киевгача етиб борган бўлардилар”, деб айтди Қодиров.

Қодировнинг фикрича, Украинани бугун ҳимоя қилиш учун на инсоний, на моддий салоҳиятлар мавжуд: мамлакат армияси “бошдан оёққача яланғоч қилиб бўлинган”, ёш йигитлар ҳарбий хизматни ўташга зўравонлик билан мажбур қилинмоқда. Қодировнинг айтишича, бу ҳолат Украина ҳукумати томонидан инсон ҳуқуқларининг тўғридан-тўғри бузилиши ҳисобланади, бироқ у ерда бу ҳақда гапирмаслик афзал кўрилади.

“Мен анчадан бери гапираман: бизни тажоввузкорликда айблаб келишмоқда, келинг йўқса қандай жанг қила олишимизни ҳақиқатда кўрсатайлик. Генералларнинг баноётларини қабул қилиш ва парадлар ўтказиш бошқа нарса, ўзида тўпларнинг гумбур-гумбурини ҳис қилиш бошқа нарса”, деб айтмоқда Қодиров. Унинг фикрича, мамлакат раҳбарияти Киевда портлаётган снарядлар товушини эшитишса, эҳтимол балки шунда Донбассда ўнлаб ўлаётган аёллар ва болалар ҳақида ўйлаб кўришармиди.

Чеченистон раҳбари Украинада ватанпарварлар қолмагани айтди. Шу муносабат билан у Одесса вилоятига губернатор қилиб тайинланган, Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини эслаб ўтди. “Агар Украинада бирорта ватанпарвар бўлганда, Саакашвилини аллақачон ҳайдаб чиқарворган бўларди”, деб таъкидламоқда Қодиров.

Top