18:48 / 19.06.2015
3347

ARTEL Афғонистонда савдо марказини очди

Ўзбекистоннинг ARTEL бренди Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида улгуржи ва чакана савдо марказини очди. Айни пайтда Кобулда иккита, Ҳирот, Қундуз ва Қандаҳорда биттадан марказ очиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Очилган марказ ARTEL’нинг маҳаллий Babur Samim Co Ltd тижорий компанияси билан муваффақиятли ва самарали алоқалари натижаси бўлди.
Шунингдек, Ўзбекистон бренди билан ҳамкорлик қилишга Россиянинг бир қанча ритейлерлари ва дистрибьютерлик компаниялари қизиқиш билдирган.

Top