17:48 / 19.06.2015
1572

Тожмаҳалда бепул Wi-Fi ишга туширилди

Дунёдаги энг машҳур тарихий обидалардан бири бўлмиш Тожмаҳал мажмуаси ҳудудида бепул Wi-Fi тармоғи ишга туширилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.
XVII аср ёдгорлиги ҳудудида интернет хизматларини Bharat Sanchar Nigam давлат компанияси кўрсатади. Мажмуага ташриф буюрган сайёҳлар ярим соат давомида интернетдан бепул фойдалана олади, ундан кейин эса пулли интернет ишга тушади.

Top